Президент сурхондарёликлар учун яна бир имтиёзни маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти фаоллари йиғилишидаги нутқи давомида маҳаллий тадбиркорларига бериладиган яна бир имтиёзни маълум қилди.
– Шу ўринда, яна бир муҳим масала – етарли эътибор берилмаётган маҳаллий саноат корхоналари билан жиддий шуғулланиш керак.
Уларни қўллаб-қувватлаш учун, импорт ўрнини босувчи ижтимоий-маиший товарлар (болалар ўйинчоқлари, қоғоз, мебель, пластмасса ва резина буюмлар ва ҳк.) ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналарини мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ярим фабрикатларни импорт қилишда 2026 йил 1 июлгача божхона тўловлари тўлашдан озод қилишни таклиф этаман.
Бу имтиёз фақат Сурхондарё вилоятидаги тадбиркорларга берилади. Чунки бу оғир ҳудуд, биз уни кўтариш ҳақида ўйлашимиз керак, — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter