Президент совғаси: Самарқанд мудофаачиларига «Сaptiva» ва «Nexia» берилди
Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимларига «Президент совғаси» — хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармасига «Сaptiva» ҳамда туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига «Nexia» русумли хизмат автомашиналари берилди.
Автомашиналарни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов ва вилоят ҳокими Т. Жўраев тантанали топширди.
Президент совғаси — хизмат автомашиналари ҳар бир маҳаллага бориб, ўз вақтида тарғибот тадбирларини ўтказиб, чақирилувчиларга тушунтиришлар бериб, чақирувларни самарали ташкил этишга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter