Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент — Шерободда! Энди беморлар Термизга боришлари шарт эмас

Президент — Шерободда! Энди беморлар Термизга боришлари шарт эмас

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги «Euro med plus» хусусий диагностика ва даволаш маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда фойдаланишга топширилган мазкур тиббиёт муассасаси компьютер томографи, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп, видеокольпаскоп ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, беморларни ультратовуш, электр, магнит, лазер билан даволаш, умуртқа чурраларини тракцион чўзиш йўллари билан соғломлаштириш имкониятлари мавжуд.

Эндиликда шошилинч ҳолатларда беморлар Термиз шаҳридаги тиббий марказларга бориб келиш ташвишидан қутулди. Агар 182 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Шеробод, қўшни Музработ, Бойсун, Ангор, Қизириқ туманларида тез ва аниқ ташхис қуйишда зарур бўлган замонавий ускуналар етишмаслигини ҳисобга олсак, мазкур тиббиёт маскани фаолиятининг долзарблиги янада намоён бўлади.

Ушбу марказда тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун амалиёт маркази ташкил этилган. Шунингдек, келгусида жарроҳлик амалиётларини бажариш ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари клиника имкониятлари билан танишар экан, мазкур шифо маскани билан пойтахтдаги «Акфа Медлайн» клиникаси ўртасида ҳамкорликни, тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев туманнинг Тароқли маҳалласида ҳам бўлиб, «Покиза» мактабгача таълим нодавлат муассасаси фаолияти билан танишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг