Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Шавкат Мирзиёев ЎзМУни танқид қилди ва келгуси вазифаларни белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев ЎзМУни танқид қилди ва келгуси вазифаларни белгилаб берди

Фото: «Uz24.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетига оид қарор имзолади.

Қарорда дастлаб ЎзМУ фаолияти жиддий танқид остига олинган, жумладан 10 та йирик, тизимли камчиликлар санаб ўтилган.

Ўз навбатида келгусида қилиниши керак бўлган кўплаб вазифалар ҳам белгиланган.

– Қуйидагилар ташкил қилинади:

– 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб – муҳандислик математикаси, компьютер фанлари ва технологик менежмент йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Исроил факультети;

– 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги йилларда – «Амалий математика ва интеллектуал технологиялар», «Биофизика ва муҳандислик тадқиқотлари», «Фундаментал тиббиёт ва биокимё» факультетлари.

– С.Сирожиддинов номидаги академик лицей «табиий ва аниқ фанлар»га ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи этиб қайта ташкил этилади;

– 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса академик лицей С.Сирожиддинов номидаги республика гимназиясига айлантирилади ва унинг битирувчилари ЎзМУнинг тегишли факультетларига тўғридан-тўғри қабул қилинади.

Фақат ЎзМУ эмас, балки барчага тааллуқли яна бир жиҳат:

– таълим ва илм-фан соҳасидаги барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларнинг ойлик иш ҳақига 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобига – фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига эга бўлган ходимларга 30 фоизгача, фан доктори (Doctor of Science) даражасига эга бўлган ходимларга 60 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тартиби йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг