Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент рекорд натижаларга урғу берди

Президент рекорд натижаларга урғу берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Афсонавий спортчимиз Ҳусниддин Норбеков мамлакатимиз тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлгани, шу билан бирга янги рекорд ўрнатгани алоҳида таъкидланди.

Бобиржон Омонов ва Шерзод Намозов ядро улоқтириш ва дзюдо бўйича иккинчи бор олтин медалларни қўлга киритдилар. Бобиржон эса паралимпия рекордини ҳам янгилади.

«Айни вақтда юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди, албатта.

Жамоамиз қўлга киритган медалларнинг 11 таси айнан қизларимиз ҳисобига ёзилгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди», - деди давлат раҳбари.

Асила Мирзаёрова узунликка сакраш, Нурхон Қурбонова эса найза улоқтириш бўйича Паралимпия чемпионлари бўлгани қаторида жаҳон миқёсидаги рекордларни ҳам янгилаганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

15 яшар Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларидаги энг ёш совриндор сифатида тарихга киргани ҳам алоҳида таъкидланди.

Моҳир спортчимиз Толиббой Йўлдошев ҳам бирйўла иккита маррани забт этгани, икки карра паралимпия чемпиони Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича Осиё рекордини янгилагани қайд этилди.

Президент Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Элбек Султонов,  Асадбек Тоштемиров, Шерзод Намозов каби ўғлонларимизни ҳам олтин медаллар билан яна бир бор чин юракдан қутлади.

Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритгани, аслида бу олтинга тенг ғалаба эканини бутун дунё тан олгани таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг