Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун  27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда минтақамиз мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.

Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг