Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Қаршидаги телевизор ишлаб чиқарувчи корхонага борди (фото)

Президент Қаршидаги телевизор ишлаб чиқарувчи корхонага борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги «Буюк турон» кичик саноати зонасида бўлди.

Бу ерда ҳозирча 2 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Йил охирига қадар яна 2 та лойиҳа ишга туширилади ва умумий иш ўринлари сони 1 минг 500 тага етади.

Ўтган йили фаолият бошлаган «Алп Техно Сервис» МЧЖ йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона JVC, TCL, Zimmer брендларининг аудитидан ўтиб, шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган, бу йил кўрсаткични 6 миллион долларга етказиш режа қилинган.

Бу ерда 70 та иш ўрни яратилган. Яқинда плата териш ҳамда пластик қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва яна 30 та янги иш ўрни яратилади.

Президент электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг