Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент норуда конларни аукционга чиқариш топшириғини берди

Президент норуда конларни аукционга чиқариш топшириғини берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга:

- йил якунигача ҳар бир тармоқ бўйича 25 тадан маҳаллийлаштириш лойиҳа пакетини шакллантириш;

- келгуси йилдан 200 нафар тадбиркор билан кооперация асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;

- бир ой муддатда 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш;

- йил якунигача 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш;

- Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни 2 бараварга ошириб, 100 минг нафар аҳолини банд қилиш зарурлиги таъкидланди.

Номзод ўз тақдимотида бу борадаги режаларини кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилда Хатирчи, Кармана, Навбаҳор, Қизилтепа ва Нуротадаги 72 та маҳалла атрофидаги 5 минг гектарда сув таъминотини яхшилаб, узумзор ва мевали боғлар барпо этишга 4 миллион доллар йўналтириш;

- келгуси йилда Конимех, Томди ва Учқудуқ яйловларида қудуқ қазишга 10 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- 1,5 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги хўжалиги ҳамда 5 минг гектарда каврак плантацияларини барпо этиш;

- дала ва йўл четларида 6 миллион дона тут кўчатини экиш ва ипакчиликда 58 минг аҳоли бандлигини таъминлаш;

- келгуси йилда қоракўлчилик ва қўйчилик лойиҳаларига 20 миллион доллар ажратиш;

- келгуси йилда 10 миллион доллар инвестиция ҳисобидан Кармана ва Хатирчида агрологистика марказларини ишга тушириш;

- 500 минг гектар яйловларда ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини қабул қилиш;

- дастур доирасида лойиҳаларга 15 миллион доллар ҳамда қудуқ қазишга қўшимча 20 миллиард сўм субсидия ажратишга топшириқ берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг