Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент метронинг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди

Президент метронинг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 9 февраль куни Юнусобод туманида бўлиб, метрополитен қурилиши билан танишган эди.

Давлатимиз раҳбари 26 октябрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюриб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Ҳозирги кунда бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан «Херренктнехт» компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган. Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. 

Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган.

Президентимиз ушбу техник мажмуани кўздан кечирди. Мутасаддиларга метро станцияларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди.

Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг