Президент матбуот котиби «Озодлик» радиоси бош муҳаррири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов «Озодлик» радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пежич билан учрашув ўтказди.
«Ҳамкорлик бўйича фикр алмашдик. Матбуот эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлиги, мамлакатда ошкоралик муҳити, материаллардаги холис таҳлил ва танқид қўллаб-қувватланиши таъкидланди», дейди К.Алламжонов.
Ненад Пежич эса «Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб тургани, бу чуқур ҳурматга сазовор» эканини алоҳида таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter