Президент мактаблари ва IELTS имтиҳон жараёнлари. Солиштирма таҳлил
«Cambridge Assessment» инглиз тилидаги IELTS тестларини ўтказувчи ва уларни текширувчи учта ташкилотдан бири ҳисобланади (Cambridge Assessment British Council, IDP IELTS Australia). «Cambridge Assessment» синовлари бутун дунёдаги 20 000 дан ортиқ университетлар, иш берувчилар ва давлат идоралари томонидан тан олинган. «Cambridge» имтиҳонлари «Sony», «Bayer», «American Express» каби компаниялар ва дунёнинг кўплаб университетлари томонидан эътироф этилади.
№ |
Жараён номи |
IELTS |
Президент мактаблари |
|
Масъул назоратчи ташкилот |
Cambridge Assessment ва British Council |
Cambridge Assessment |
|
Тестлар ёзма шаклда ўтказилиши |
|
|
|
Жавоблар варақалари Буюк Британияда текширилиши |
|
|
|
Жавоб варақалари компьютер орқали сканер қилиниши |
|
|
|
Қалам ишлатилиши |
|
|
|
Кеч қолганлар, имтиҳонга киритилмаслиги |
|
|
|
Тест натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги |
|
|
|
Бир ўқувчининг тестдан ўтиши учун тўлов миқдори |
1,35 млн. сўм (157,5$)* |
бепул |
|
27 500 нафар талабгор учун саралаш тест имтиҳонларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар |
37,2 млрд. сўм (4,33 млн. АҚШ долл.) |
бепул |
|
11 520 нафар талабгор учун якуний тест имтиҳонларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар |
15,6 млрд. сўм (1,8 млн. АҚШ долл.) |
бепул |
|
Жами 2 босқич имтиҳонларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар |
52,8 млрд. сўм (6,13 млн. АҚШ долл.) |
бепул |
* МБ валюталар курслари: 09.07.2019
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Cambridge Assessment» ташкилоти дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида халқаро даражадаги имтиҳонларни ўтказишда 100 йилдан ошиқ тажрибаси ва обрўсига асосланган ҳолда Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари учун масъул назоратчи ташкилот сифатида танланган. IELTS ва Президент мактаблари синов имтиҳонлари фақат Буюк Британияда «Cambridge Assessment» томонидан текширилади.
Президент мактаблари ва IELTS имтиҳонлари ёзма равишда ўтказилади (қоғоз шаклида). «Cambridge Assessment»нинг барча тестлари компьютер орқали сканер қилинади.
«Cambridge Assessment» талабларига мувофиқ талабгорлар жавоб варақаларини тўлдириш учун қаламдан фойдаланишлари лозим. Қаламдан фойдаланишнинг асосий сабаби — бу имтиҳон топшираётган мактаб ўқувчилари қилган хатоларини тўғрилаш имкониятини бериш ҳамда адашиб хато тўлдирилган жавоблар сканер томонидан нотўғри жавоб сифатида қабул қилинишини олдини олиш мақсадида мазкур халқаро стандарт татбиқ этилган.
Иккала тестнинг қоидаларига кўра, кеч қолган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.
Бундан ташқари, «Cambridge Assessment» тест натижаларини қайта кўриб чиқмайди, чунки жавоб шакли компьютер орқали сканер қилинади.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларида талабгорларнинг иштирок этишидаги асосий афзалликларидан бири, имтиҳон топшириш учун ҳужжат топширган талабгорнинг молиявий ва ижтимоий мақомидан қатъий назар, бепул имтиҳон топширади. Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини юритиш ва текшириш учун барча сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter