Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент иккита давлатга ҳамдардлик билдирди

Президент иккита давлатга ҳамдардлик билдирди

Фото: REUTERS / Navesh Chitrakar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Непал пойтахти Катманду шаҳрида Бангладеш авиакомпаниясига тегишли самолётнинг ҳалокатга учрагани муносабати билан Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга мактуб йўллаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, ушбу ҳалокат туфайли Непал Федератив Демократик Республикаси Президенти Бидхья Деви Бхандарига ҳам чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 12 март куни Катманду осмонида авиаҳалокат рўй берган бўлиб, 46 йўловчи ҳалок бўлган, 25 нафари қутқариб олинган ва шифохонага юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг