Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармони билан тайинловлар амалга оширилди

Президент фармони билан тайинловлар амалга оширилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президентнинг тегишли фармонларига мувофиқ қатор тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра:

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди;

- Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович Худайбергенов зиммасига Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Абдулла Хамидуллаевич Қўлдошев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг