Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фарғоналик зиёлилар билан мулоқот қилди

Президент фарғоналик зиёлилар билан мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қўқон шаҳридаги Буюк алломалар музейида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти фаоллари, нуронийлар, зиёлилар билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда маданият, маърифат соҳаларидаги ўзгаришлар, ёшлар таълим-тарбияси ҳақида сўз борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимизда миллий қадриятларни эъзозлаш ва тарғиб этиш, буюк алломалар меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Бахшичилик ва мақом санъати бўйича халқаро фестиваллар ўтказилгани бу борада улкан аҳамиятга эга бўлди. Имом Бухорий, Имом Термизий марказлари, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари, адиблар номлари билан аталган ижод мактаблари ташкил этилди. Президент мактаблари, янги олий ўқув юртлари ёш авлод учун янада кенг имкониятлар очди.

— Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир соҳа бўйича изланишда, тинимсиз ҳаракатдамиз. Ўзгаришлар бор, лекин ҳали бизни қаноатлантирмайди, — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фаоллар бутун Фарғона вилоятида бўлгани каби Қўқон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани, Халқаро ҳунармандчилик фестивали туфайли шаҳар янада обод бўлиб, бу ерга бутун дунёдан меҳмонлар келганини мамнуният билан қайд этишди.

Буюк алломалар музейи ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган. Бу ерга келувчилар Қўқонда яшаб, ижод қилган адиб ва алломалар ҳаёти, асарлари ҳақида маълумот олади. Буюмлар, турли идишлар эса ўша давр турмуш тарзидан дарак беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг