Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Президент давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Фото: Ислом академияси

Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Халқаро ислом академияси ректори, давлат ва жамоат арбоби, Рустам Собирович Қосимов оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Рустам Қосимов 2004 йил майидан 2008 йилгача Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2004 йил октябридан бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректорлик қилган.

Қосимов 2018 йил июлидан президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг