Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Президент Чуст туманида юз берган ҳолатдан қаттиқ ташвишда» — Шерзод Асадов

«Президент Чуст туманида юз берган ҳолатдан қаттиқ ташвишда» — Шерзод Асадов

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Қайд этилишича, давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча тумандаги айрим боғчаларнинг юз нафарга яқин тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган ва улар шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг