Президент бугун Қашқадарёга боради

Бугун, 19 июнь куни Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг билдиришича, ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter