Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент архивчиларнинг ойлигини оширди

Президент архивчиларнинг ойлигини оширди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2019 йил 1 октябрдан:

Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошлари Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан 1,6 бараварга оширилади.

Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўланади.

Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг