Президент 5 миллиард долларлик экспорт салоҳияти мавжуд соҳани маълум қилди

Ўзбекистонда тўқимачилик саноати экспорти 7 миллиард доллардан, мева-сабзавот экспорти эса 5 миллиард доллардан оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасида ўтказилган видеоселектор давомида маълум қилинди.
— Тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда – 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса – 7 миллиард доллардан оширилади.
Мева-сабзавотчилик экспортини эса бугунги кундаги 1,2 миллиард доллардан, камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор, — деди Президент.
Давлат раҳбари бу борада, Асака, Ангор, Денов, Жомбой, Самарқанд, Олтиариқ, Қува, Юқоричирчиқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик кластерларини мисол қилиб келтирди.
— Ушбу туманларда иш фаолияти тўғри йўлга қўйилиб, 20-25 миллион доллардан экспорт қилинмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter