«Права» олиш учун келган шахс қидирувда эканлиги маълум бўлди
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган 4-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиб келган фуқаро қидирувда эканлиги маълум бўлди.
1974 йилда туғилган В.К.нинг маълумотлари махсус марказлашган дастур орқали текширилганда, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25 ва 166-моддаларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2016 йил сентябрь ойидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Бўлимда хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ ходимлари А.Тошпўлатов ва С.Авазовлар томонидан қидирувдаги фуқаро В.К. ушланиб туман ИИБга топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter