Пойтахтда тез тиббий ёрдам машинаси велосипедчини уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 28 август куни тахминан соат 16.40 ларда Чилонзор тумани КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 1984 йилда туғилган О.З., FORD русумли махсус автоуловини бошкариб кетаётиб велосипед ҳайдовчиси - 1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган.
Натижада велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter