Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда Марказий Осиёнинг транспорт-транзит салоҳиятига бағишланган халқаро конференция бошланди

Пойтахтда Марказий Осиёнинг транспорт-транзит салоҳиятига бағишланган халқаро конференция бошланди

Фото: ЎзА

Бугун, 20 сентябрь куни Тошкентда «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» мавзуида халқаро конференция бошланди.

Унда халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш масалалари кенг муҳокама қилинади.

Фото: ЎзА

Нуфузли анжуманда 37 мамлакатдан 300 дан ортиқ меҳмон қатнашмоқда. Улар орасида Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, ЕТТБ, ОИИБ, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси, ЕХҲТ, ГХҲЖ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури, ТРАСЕКА дастури, Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти каби халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари вакиллари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг