Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Португалияда тўққиз аёл вазирлик лавозимларини эгаллади

Португалияда тўққиз аёл вазирлик лавозимларини эгаллади

Ҳелена Каррейрас.

Фото: «Negócios»

Португалия бош вазири Антониу Кошта мамлакат ҳукуматининг янги таркибини таништирди.

Мамлакат президентининг сайтида эълон қилинган рўйхатга кўра, ҳукумат бош вазир ва 17 нафар вазирдан ташкил топади. Вазирларнинг тўққиз нафари, жумладан, мудофаа вазири — аёл киши.

Мудофаа вазири — Ҳелена Каррейрас 1965 йили Португалиянинг Порталегри шаҳрида туғилган. Ҳарбий социология бўйича мутахассис, НАТО мамлакатлари қуролли кучларида гендер интеграцияси сиёсати мавзусида диссертация ёқлаган. Каррейрас 2019 йилнинг июлида Мудофаа миллий институтига раҳбар этиб тайинланган илк аёл киши бўлганди.

Португалия янги ҳукуматининг инаугурация маросими келгуси ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг