Порошенко Душанбеда ўтказиладиган МДҲ саммитига таклиф этилди
Украина президенти Петр Порошенко МДҲ давлатлари раҳбарларининг Душанбе шаҳрида ўтказиладиган саммитига таклиф этилди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
«Бу таклифга ҳали жавоб берилмади», – деган МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев.
«У (Порошенко) саммитга таклиф қилинди. Шундай таклиф бор. Украинанинг бу ҳақда хабари бор. Лекин биз Украина раҳбарияти Душанбедаги саммитда иштирок этишдан бош тортиши мумкинлигини биламиз. Тажрибадан маълумки, жавоблар йиғилишдан бир кун олдин ўзгариб қолиши мумкин. Лекин биз кутамиз. Ҳозирча Киевдан саммитда иштирок этиш бўйича жавоб йўқ», – деган Лебедев журналистларга.
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси шу йил 28 сентябрь куни Тожикистонда ўтказиладиган саммитда Украина кузатувчи бўлиб иштирок этишини мумкинлигини таҳмин қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter