Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польшада 45 нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилинмоқда

Польшада 45 нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилинмоқда

Польша ички хавфсизлик агентлиги (ABW) 45 нафар россиялик дипломатни жосусликда гумон қилмоқда.

«Польша ички хавфсизлик агентлиги 45 нафар – Польшада дипломатик мақомга эга бўлган Россия махсус хизматлари ходимлари ва уларга алоқадор шахсларни аниқлади», — дейилади матбуот хизмати хабарида. ABW раҳбари уларни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Латвия, Литва, Эстония ва Болгария россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг