Польша Россияда рўйхатдан ўтган автомобилларни мамлакатга киришини тақиқлади
Польша 17 сентябрь, якшанба куни (бугун)дан бошлаб Россияда рўйхатдан ўтган енгил автомобилларни ўз ҳудудига киришини тақиқлади.
Польша ички ишлар вазирлиги раҳбари Мариуш Каминский Россияда рўйхатдан ўтган автомобиллар, ҳатто уларни бошқа давлат фуқаролари бошқараётган бўлса ҳам, мамлакатга киритилмаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, олдинроқ бундай тақиқ Германия, Финляндия, Литва, Латвия ва Эстония томонидан киритилган эди.
Шундай қилиб, Россия билан чегарадош Европа давлатларидан фақат Норвегия (Европа Иттифоқи аъзоси эмас, лекин санкцияларга қўшилган) ҳали бундай чекловларни қўллаб-қувватламади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter