Почта сири: сенаторлар янгиланган қонунни маъқуллади
Бугун бошланган Олий Мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Қонун билан қуйидагилар почта алоқаси сири деб топилган ва улар давлат томонидан кафолатланади:
- фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар;
- почта ва курьерлик жўнатмалари;
- уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот;
- почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар.
Шунингдек, қонун билан почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кенгайтирилиб, унга асосан давлат томонидан почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, илғор инновацион, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, қонун почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда. Хусусан, почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган.
Қонун президент томонидан имзолангач, кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter