Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пискентда электрон техника воситалари ишлаб чиқариладиган йирик технопарк қурилиши мумкин

Пискентда электрон техника воситалари ишлаб чиқариладиган йирик технопарк қурилиши мумкин

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашди. Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўз навбатида, Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиқболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берган.

Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар лойиҳа истиқболи учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инсрафструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди.

Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги ўрни яратилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг