Пиротехника сабаб олтита хонадонда ёнғин юзага келди – ИИВ
Ўзбекистонда Янги йил мавсуми вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан ортиқ одам жароҳат олган, олтита хонадонда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов фуқароларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 12 миллион донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинган, 258 киши маъмурий, 17 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, яна 1048 та ҳолат бўйича ҳужжатлар судларга ва бошқа органларга қонуний чора кўриш учун йўналтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter