Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пиротехника буюмлари бўйича янги қарор чиқди

Пиротехника буюмлари бўйича янги қарор чиқди

Кеча, 1 декабрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Қарорга кўра, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.

Лекин техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб қирилиши мумкин.

Пиротехника буюмлари ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг