Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перунинг уч кунлик бош вазири истеъфога чиқди: «Газеталарни судга бераман»

Перунинг уч кунлик бош вазири истеъфога чиқди: «Газеталарни судга бераман»

Фото: «17blogs.com»

Перу бош вазири Эктор Валер Пинто истеъфога чиқди. У оилавий зўравонликда айблаётган эди.

«Мен ашаддий ўнг кучлар билан алоқадор газеталар томонидан мағлуб этилганимни тан оламан. Айбловлар ёлғонга қурилган. Буни тўғри деб дастаклаган одамларни судга бераман», — дея баёнот берди Пинто бош вазирлик фаолиятининг тўртинчи куни давлат телеканалида берган баёнотида.

2021 йилнинг июль ойида вазифасини бажаришга киришган Перу президенти шу ҳафтада фаолиятидаги учинчи вазирлар маҳкамаси таркибидан қасамёд қабул қилиб олганди.

Перудаги айрим оммавий ахборот воситалари янги бош вазирнинг хотини ва қизи оилавий зўравонлик жабрланувчилари сифатида 2016 йилда икки марта шикоят қилишганини ёзди. Ўзини оқлашга уринган Пинто ҳеч қачон «зўравон» бўлмагани ва бирон марта судланмаганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг