Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перуда коронавирус туфайли 17 нафар полициячи вафот этди. Ҳукумат қандай чора кўрмоқчи?

Перуда коронавирус туфайли 17 нафар полициячи вафот этди. Ҳукумат қандай чора кўрмоқчи?

Фото: «Zen.yandex.com»

Перунинг янги ички ишлар вазири Гастон Родригес 17 нафар полициячи COVID-19 дан вафот этганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг соғлигини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш ниятида эканлигини айтди. Бу ҳақда маҳаллий «Andina» янгиликлар агентилиги хабар берган.

Маълумотларга кўра, Перуда мингдан ортиқ полициячи янги типдаги коронавирусни юқтириб олган. Мазкур хабар пайдо бўлгандан сўнг кўп ўтмай мамлакат президенти Мартин Вискарра ички ишлар вазири дел Карлос Моранни ишдан бўшатди. Ўша куниёқ аввал миллий полицияга раҳбарлик қилган, ИИВнинг янги бошлиғи Гастон Родригес Лимо қасамёд қабул қилди.

Шанба куни Родригес коронавирус билан касалланган 17 нафар полициячи ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Шу муносабат билан вазир келгусида касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида зарур чоралар кўриш кераклигини айтди.

«Полиция ходимларига ғамхўрлик қилишимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз», — дея Родригеснинг сўзларини келтирган «Andina».

Жумладан, Родригеснинг таъкидлашича, патрул хизмати ходимлари 50 миллион соль (14,7 миллион АҚШ доллари) миқдорида санитария ҳимоя воситалари билан таъминланади. Бундан ташқари, яқин кунларда полицияга COVID-19 ни ташхисловчи 200 мингта тест топширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Перуда 25 331 киши коронавирусга чалинган, қарийб 700 киши вафот этган. Энг кўп касалланганлар — 16 567 киши мамлакат пойтахти жойлашган Лима ҳудудида қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг