NASA марсоходи Марсдан илк бор ноёб намуналарни олди
NASAнинг Perseverance марсоходи Марс сайёраси тупроғининг биринчи намуналарини тўплади. Бу ҳақда лойиҳа бош муҳандиси Адам Стелтцнер маълум қилди.
«Бизда намуна бор! Мен ҳеч қачон оддий тошдаги тешикни кўриб бунчалик бахтли бўлмаганман», - деб ёзди Стелтцнер ўзининг твиттердаги саҳифасида.
У, шунингдек, қайдларига марсоход томонидан юборилган фотосуратларни ҳам бириктирган. Суратда сайёрадан олинган чанг намуналари орасида катта тош ҳамда тош ўртасида айлана тешик кўриниб турибди.
Август ойининг бошида Perseverance Марс тупроғидан намуна олишга ҳаракат қилганди. Бироқ барча уринишлар самарасиз бўлиб, керакли намунани қўлга киритишга имкон бўлмаганди.
Ердан бошқа сайёрада ҳаётни қидириш билан шуғулланувчи марсоходга NASA космик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ingenuity разведка вертолёти ёрдам бермоқда.
Вертолётнинг вазифаси Қизил сайёранинг қоя ва тепаликларини суратга олишдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter