Pepsi Суперлига. «Пахтакор» Наманганда, «Насаф» ўз уйида мағлуб бўлди
Бугун Pepsi Суперлигасида 19-тур доирасида учта ўйин бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашувларидан бири Наманганда ўтказилди.
ЖЧ-2018 иштирокчиси бўлган Наваф Шукрулла бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борган учрашувда «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор» устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона гол 52-дақиқада Игорь Голбан томонидан киритилди.
Қаршига сафар уюштирган АГМК эса ўз тарихида илк бор «Насаф»ни мағлуб этди. АГМК жамоаси киритган голларга Музаффар Музаффаров (49-дақиқа) ва Зоҳир Пиримов (62-дақиқа) муаллифлик қилган.
19-турдан ўрин олган куннинг учинчи баҳсида «Металлург» ўз майдонида «Нефтчи»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Бекободликларнинг ғалаба тўпини 71-дақиқада Исломбек Исоқжонов киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter