Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсия жамғармаси пенсионерларга мурожаат билан чиқди

Пенсия жамғармаси пенсионерларга мурожаат билан чиқди

Фото:«Xabar.uz»

Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги  қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.

2022 йилнинг 1-4 январ кунлари республикамизда барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Пенсия жамғармаси аҳолига мурожаат қилди. 

«Халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида, Пенсия жамғармаси ва Халқ банки қуйидагини маълум қилади:

- январ ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январ санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади». 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг