Пенсия жамғармаси аҳолига мурожаат қилди
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин тушиб, аномал совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Шу сабабли, Пенсия жамғармаси қария ва кекса ёшдаги фуқароларни аномал совуқ об-ҳаво шароитида уйда қолишларини сўраб мурожаат қилди.
«Ҳурматли фуқаролар !
Об-ҳаво шароитлари яхшилангандан сўнг пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишни сўраб қоламиз. Бунда, кечроқ мурожаат қилиш Сизнинг пенсияга бўлган ҳуқуқингизга таъсир қилмайди, яъни пенсиялар пенсия ёшига етган санадан тайинлаб берилади.
Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси ва фуқароннинг вафоти муносабати билан бериладиган дафн нафақаси тайинлаш учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан, Халқ банкининг исталган филиалига бориб, нафақа пули олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз», дейилади жамғарма мурожаатида.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва модий ёрдам тайинлангани ёки рад этилганлиги сабаблари тўғрисида фуқароларнинг телефон рақамларига СМС хабарлари юборилган.
Шунингдек, фуқаролар нафақаларни рад этилиши сабаблари тўғрисида батафсил маълумотлар олишлари учун маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинларига етказилди. Бунда, фуқаролар бу маълумотларни Пенсия жамғармасига келмасдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ёки Пенсия жамғармасининг 11-40 «Ишонч телефони»га мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter