Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пеленинг онаси 101 ёшида вафот этди

Пеленинг онаси 101 ёшида вафот этди

Фото: Sports.ru

Кеча, 21 июн санасида «футбол қироли» Пеленинг онаси — Селеста Арантес 101 ёшида вафот этди.

Associated Press ёзишича, Селеста Арантес сўнгги беш йил давомида вегетатив ҳолатда бўлган. Ўғлининг ўлимидан бехабар эди.

Пеле — Селеста Арантеснинг уч фарзандидан бири. Онаси аввалига ўғлининг футболчи бўлишига қарши эди, бироқ кейинчалик унинг эришаётган муваффақиятларини кўриб, қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, Пеле 2022 йилнинг 29 декабрида 82 ёшида вафот этган.

Пеле Бразилия терма жамоасида 92 ўйин ўтказиб, 77 та гол урган ва уч марта жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) бўлган. Аргентина юлдузи Диего Марадона билан биргаликда Пеле ФИФА томонидан XX асрнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг