Пекин мактабига пичоқли ҳужум уюштирилди
Пекин (Хитой)нинг Сичэн туманида эркак киши бошланғич мактабга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида камида 20 нафар бола жароҳатланди. Жиноятчи полиция томонидан ҳибсга олингани хабар қилинган.
«Reuters» ахборот агентлиги хабар беришича, уч нафар ўқувчи боланинг жароҳати оғир. Барча жароҳатланган болалалар шифохонага ётқизилган.
Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Нега бу жиноятга қўл урилгани ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter