Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий соғломлаштирилади

Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий соғломлаштирилади

Фото: Xabar.uz

Пахта-тўқимачилик кластерлари молиявий соғломлаштирилади.

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланди:

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан 2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларни 2024 йил 1 декабргача тўлиқ қайтарган кластерларга ушбу кредит бўйича фоиз тўловлари (банк маржасидан ташқари) 2025 йил 1 январга қадар Жамғарма ҳисобидан қайтариб берилади;

2023 йилги пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун кластерларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг, мос равишда Жамғарманинг тижорат банкларига ажратган кредит ресурсларининг қолдиғини қайтариш муддати тижорат банкларининг ижобий хулосаси асосида 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.

2024 йил 1 августдан Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг