Пахта кескин қимматлашди
Жаҳон бозорида пахтанинг нархи кескин ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
Bloomberg хабарига кўра, жаҳон бозорига пахта экспорт қилишда АҚШ — биринчи (33 фоиз), Бразилия — иккинчи (17 фоиз) ўринда туради. Америкада пахта толасини ишлаб чиқариш бу мавсумда 28 фоизга камайди — 2009-2010 йиллар мавсумидаги минимум такрорланишга яқин.
Жаҳоннинг иккинчи пахта экспортчиси Бразилияда аҳвол бундан ҳам оғир — ҳосил 30 фоиз кам олиниши кутилмоқда. Бразилиялик пахтакорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурғоқчилик сабабли мўлжалдагидан 200 минг тонна кам пахта олинади. Мамлакатдаги асосий пахта етиштирувчилардан бири Bom Futuro гуруҳи (мамлакатдаги пахтанинг тахминан 10 фоизини етиштиради) ўз экин майдонларида ҳосилдорлик бу мавсумда 27 фоизга камайганини маълум қилди.
Пахта камҳосиллиги ва бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг қисқариши футболкалар, болалар кийимлари, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархи ошишига олиб келиши мумкин. Америка кийимлар ретейлери — Children's Place бош директори Жейн Элферс сармоядорлар билан учрашувда пахта бўйича юзага келган вазият «биз учун улкан муаммо», дея таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter