Павел Дуров Россияга Ўзбекистонни намуна қилиб кўрсатди
Telegram асосчиси Павел Дуров Россияда криптовалюталарни тақиқлашнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Унинг қайд этишича, Россия Марказий банкининг криптовалюталарни тақиқлаш таклифи IT-мутахассисларининг мамлакатдан чиқиб кетишига олиб келади ва юқори технологияли иқтисодиётнинг қатор тармоқларини ўлдиради.
«Ҳеч бир ривожланган давлат криптовалюталарни тақиқламайди. Сабаби, бундай тақиқ муқаррар равишда блокчейн технологияларининг ривожланишини секинлаштиради.
Россиянинг қўшнилари, Украинадан тортиб Ўзбекистонгача ривожланган давлатлар қаторида блокчейн соҳасида илғор қонунларни қабул қилишмоқда. Бу давлатлар технологик ва иқтисодий тараққиётдан четда қолиб кетишни истамайди», дейди Павел Дуров.
Мутахассиснинг қайд этишича, Россия бугунги кунда блокчейн саноатида юқори малакали мутахассислар сони бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.
«Криптовалюталар муомаласини молиявий орган томонидан тартибга солиш истаги табиийдир. Бироқ, Россия Марказий банкининг криптовалюталарни бутунлай тақиқлаш таклифи виждонсиз ўйинчиларни тўхтатиб қолиши даргумон, лекин Россиянинг бу соҳадаги қонуний лойиҳаларига чек қўйиши тайин», дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон резидентларига криптовалюта сотиб олиш ва сотишга рухсат берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter