Паспортим тайёр бўлибди, карантин даврида қандай олсам бўлади?
![Паспортим тайёр бўлибди, карантин даврида қандай олсам бўлади?](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3909454394.jpg)
Бугун, 15 апрель куни АОКА штабида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Фуқароларимиздан бирининг мурожаати паспорт масаласида:
— Паспортим тайёр бўлибди, карантин даврида қандай олсам бўлади?
— Амалдаги тартибга кўра, паспорт тайёр бўлганда фуқаро шахсан ўзи шаҳар-туман ИИБга ташриф буюриши, бармоқ изларини верификациядан ўтказилганидан сўнг тайёр паспорти эгасига топширилади.
Шунинг учун Сиз республикамизда эълон қилинган карантин бекор қилинганидан сўнг паспортингизни олиш учун мурожаат этишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter