Паспорти билан муаммо бўлаётган абитуриентлар диққатига!
Кўпчилик абитуриентлар паспорти билан муаммоси борлиги туфайли, онлайн рўйхатдан ўта олмаётгани ҳақида мурожаат қилишган эди. Бу ҳақда аввалроқ каналимда ҳам ёзгандим.
Расмийларнинг хабар беришича, бундай абитуриентларнинг муаммоси қуйидагича ҳал қилинади:
1-тоифа: яқинда паспорт олган, лекин ДТМ сайтида паспорт маълумотлари кўринмаётгани учун рўйхатдан ўта олмаётганлар
Ўша янги олган паспорти билан ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади.
2-тоифа: паспорт олиш ёшига етмаганлар
Улар аввал ўзининг туманидаги паспорт столга мурожаат қилиб, 09-шакл маълумотнома олади. Сўнгра ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади.
3-тоифа: яқинда паспорт олиш ёшига етган, паспорт олиш учун ариза топширган, аммо ҳали паспорти тайёр бўлмаганлар
Улар ҳам аввал ўзининг туманидаги паспорт столга мурожаат қилиб, 09-шакл маълумотнома олади. Сўнгра ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади. Агар уларга сал аввалроқ 09-шакл маълумотнома берилган бўлса, унда яна янгитдан олиш шартмас, ўша берилгани бўйича бораверсин.
4-тоифа: паспортини йўқотган ёки шикастлаган, янги паспорт олиш учун ариза берган, аммо ҳали паспорти тайёр бўлмаганлар
Улар ҳам аввал ўзининг туманидаги паспорт столга мурожаат қилиб, 09-шакл маълумотнома олади. Сўнгра ўзига энг яқин исталган ОТМлардан бирига бориб, рўйхатдан ўтади. Агар уларга сал аввалроқ 09-шакл маълумотнома берилган бўлса, унда яна янгитдан олиш шартмас, ўша берилгани бўйича бораверсин.
Қандай ҳужжатлар керак?
ОТМга бориб рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
1) паспорт ёки 09-шаклдаги маълумотнома (оригинали)
2) мактаб шаҳодатномаси ёки коллеж/лицей дипломи (оригинали)
3) агар бўлса, имтиёз қўллашга асос бўлувчи ҳужжатларнинг оригинали (ногиронликни тасдиқловчи, хорижий тил билиш сертификати, тавсияномалар ва ҳ.к.).
Рўйхатдан ўтиш учун бошқа ҳеч қандай ҳужжат ёки фотосурат шарт эмас.
Эслатма: 20 июл, душанба – рўйхатдан ўтишнинг охирги куни.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter