Партия вакили Тошкентга кириш учун вилоятликларга талон жорий қилишни таклиф қилди (видео)
Бугун, 11 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон 24» ва «Ёшлар» телеканаллари орқали намойиш қилинган ушбу сессияда фуқароларнинг вилоятлардан пойтахтга келиб-кетиши, Тошкент пропискаси каби масалалар ҳам кўтарилди.
Мавзу юзасидан Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов шундай таклиф билдирди:
«Масалан, бир киши Қўқон шаҳридан Тошкентга келмоқчи дейлик. Ўша Қўқон шаҳридаги ўзининг профилактика инспекторига учрашиб, айнан икки кундан кейин ёки эртасига Тошкентга кетиши бўйича огоҳлантириб, ундан талон олиб кетса ва бу онлайн тарзда ўша ҳудудга бориши рўйхатдан ўтказилиб қўйилса, ўша печати билан кўрсатиб юриш... ҳозирги кунда «учаcтковый»ни қидириб, вақтнинг йўқотилишига ечим бўлиши мумкин», — деди Улуғбек Пирмуҳаммедов.
Унинг фикрича, шундай тизим жорий этилса, вилоятликларнинг Тошкентда муаммоларга учрашининг олди олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter