Паркент зиёратгоҳида ширк амаллар бўлмоқда, зиёратчилар ҳар бир зинага сажда қилиб чиқяпти (видео)
«Azon.uz» сайтида «Вақф» хайрия жамоат фонди ходими Шермурод Тоғай Самарқандий томонидан тасвирга олинган видео намойиш этилди. Хабарда айтилишича, ушбу видео Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Заркент зиёратгоҳида олинган.
Видеолавҳада зиёратгоҳдаги қабр атрофида аёллар ва болалар айланаётганини кўриш мумкин. Хусусан, зиёратчилар қабр атрофидаги ҳар бир устунни ўпиб, тавоф қилган.
Шу билан бирга зиёратгоҳга чиқишда ҳар бир зинага сажда қилиб чиқаётган аёллар ва болалар намойиш қилинган. Шермурод Тоғай Самарқандий томонидан маълум қилинишича, ушбу зиёратгоҳга диний илмга эга бўлмаган одамлар жойлашиб олган ва улар ширк ҳамда куфр ишлар ортидан пул ишламоқда.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат бошқа зиёратгоҳларда ҳам учрайди. Бундай жойга келган диний илмли кишилар эса маҳаллий «шайх»лар томонидан таъқиб остига олинади. «Мисол учун яқинда бир зиёратгоҳга тайинланган қорини «Қуръон ўқиб берасиз», деб алдаб, бир уйга олиб киришибди. Дастурхонга турли спиртли ичимликлар қўйилган ва ...аёллар ҳам ўтирган экан. Қори хонага қадам қўймасдан зиёратгоҳ «шайх»ларидан бири орқасидан кириб, «ҳали сиз бу ерда маишат қилаётган экансиз-да» деб бақириб кетибди», — дея ёзган Шермурод Тоғай.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter