Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркент ҳокими «Каптива»ни қайтарди. Бироқ...

Паркент ҳокими «Каптива»ни қайтарди. Бироқ...

Иллюстратив фото

Яқинда қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги «Mega Karer» МЧЖдан 260 млн. сўмга «Каптива» русумли автомобиль сотиб олингани, мазкур «олди-сотди» туман раҳбари ва унинг ўғлига тегишли фирма ўртасида бўлгани ҳақида ёзилганди. Мазкур «операция»да давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлиги эътиборидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборган эди.

Бугун агентликда ўтказилган матбуот анжуманида шу масалага ҳам тўхталиб ўтилди. Айтилишича, шов-шувлардан сўнг туман ҳокимлиги «Каптива»ни қайтариб, тўлаган пулни ҳисоб рақамига тушириб олган. Бироқ бу иш «ёпилди» дегани эмас. Ўрганишлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг