Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парижда тезликни 30 км/соатдан ошириш тақиқлаб қўйилди

Парижда тезликни 30 км/соатдан ошириш тақиқлаб қўйилди

Фото: «РИA Новости»

Париж маъмурияти Франция пойтахтининг кўпгина кўчаларида ҳаракатланиш тезлигини соатига 50 километрдан 30 километргача туширди, дея хабар беради «РИA Новости».

Янги чора 30 август, душанбадан кучга кирди.

Шаҳар ҳокимияти ушбу чора пиёдалар хавфсизлигини ошириш, атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва шовқин даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Бироқ кўпгина шаҳарликлар ҳокимият қарорига шубҳа билан қарашмоқда.

«Биласизми, соатига 30 километр тезликда ҳаракатланадиган машина соатига 50 ёки 60 километр тезликда ҳаракатланаётган машинага қараганда ҳавони икки баробар кўпроқ ифлослантиради. Бу илмий жиҳатдан исботланган», — деб ёзади Twitter фойдаланувчиси Viano 93.

«Ўйлайманки, ҳокимиятнинг мақсади бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш эмас, балки Париждан автомобилларни сезиларли даражада камайтириш ёки бутунлай йўқотиш, уни велосипедчилар ва скутерлардан фойдаланадиган шаҳарга айлантиришдир», — дейди Франция пойтахти чеккасида истиқомат қилувчи Серж исмли ҳайдовчи.

Лилл, Гренобль ва Монпельеда соатига 30 километргача тезликда ҳаракатланиш аллақачон жорий этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг