Париж-2024. Нигина Ўктамова жанг ўтказмасдан 1/8 финалга чиқди
Париж Олимпиадасида бокс баҳсларига старт берилди.
-54 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нигина Ўктамова илк босқичда мисрлик Йомна Айядга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо рақибаси жангга чиқмаслигини маълум қилди — боксчи қизимиз тўғридан-тўғри кейинги даврага йўл олди.
Ўктамованинг навбатдаги жанги 30 июл куни КХДР вакили Чол Ми Пангга қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter