Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобиль ойнасига парда ўрнатиш текин бўлдими? (инфографика)

Автомобиль ойнасига парда ўрнатиш текин бўлдими? (инфографика)

Фото: ИИББ

Ўзбекистон Республикасининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) транспорт воситаларидан фойдаланиш масаласига оид қонунчилигига ўзгаришлар киритилгани хабар қилинган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ автомобиль ойнасига ўрнатиладиган парда масаласига ҳам аниқлик киритди.

«Келиб тушаётган кўплаб саволларга жавобан шуни маълум қиламизки, парда, дарпарда, жалюзилар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермади. Енгил автомобиллар билан боғлиқ ҳолларда пардаларни ён кўзгулар мавжуд бўлган ҳолда фақатгина орқа ойнага ўрнатиш мумкин. 

Ён ойналарга пардалар ўрнатиш фақатгина М3 тоифадаги III класс автотранспорт воситаларига мумкин (ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиқлари бўлган ва оғирлиги 5 тоннадан ошиқ бўлган йўловчи транспорти). Шунингдек, автомобиль олд ойнасининг 14 см.дан кўп бўлмаган тепа қисми тусини полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чегараламаган даражада ўзгартириш, илгаригидек рухсатномасиз амалга оширилади», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг