Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паралимпиячиларга медаллар учун қанчадан тўланиши маълум қилинди

Паралимпиячиларга медаллар учун қанчадан тўланиши маълум қилинди

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

Шу йил 24 августдан 5 сентябрга қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Куни кеча кузатиб қўйилган мамлакатимиз делегацияси бугун Токио шаҳрига етиб боришди.

Кечаги кузатиш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳукуматимиз томонидан худди олимпиячилар қандай мукофотланган бўлса, шу зайлда тақдирланишини маълум қилди.

Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган спортчилар 200 минг, кумуш медал соҳиблари 100 минг ҳамда бронза медали эгалари 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотларига сазовор бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига 55 та йўлланма қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг